Тошкент шаҳридаги Инха университетида кириш имтиҳонлари илк маротаба онлайн ўтказилди

2020 йил 23 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инха университета биринчи кириш имтиҳонлар онлайн режимида ўтказилди. Абитуриентлар имтиҳонларни иккита йўналиш: «Логистика» (SOL) ва «Компьютер инжиниринг» (SOCIE)​) бўйича топширишди.

Имтиҳонлар ZOOM​ дастури ёрдамида ўтказилди. Имтиҳон қоидаларига асосан, абитуриентлар бир вақтда онлайн-имтиҳонга кирди ва уларга топшириқлар берилди. Математика фани бўйича 6 та саволларни 30 дақиқа ичида ечиш топшириғи берилди. Вақт тугаши билан абитуриентлар жавоб варақаларини кузатувчиларга ZOOM​ орқали кўрсатиб, уларни расмга олиб, текширув комиссияга жўнатишди. Жавобларнинг иккита вариантлари кейинчалик солиштирилиб текширилади.

Таъкидлаш керакки, имтиҳонга рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 86 фоизи иштирок этди.

Yaratilgan vaqt: 23.06.2020
Ko‘rishlar soni: 1167